Россия ҳукумати президент Владимир Путинга Россия ва Жанубий Осетия ўртасида ҳамкорлик ва интеграция тўғрисидаги битимни тасдиқлаш бўйича таклифни тақдим этди, деб ёзади «РБК». Тегишли қарор вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Битим Россия ва Жанубий Осетиянинг ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги, шунингдек ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик масалаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштирувчи таянч ҳужжатдир. Шу билан бир пайтда Жанубий Осетия ўз давлат суверенитетини тўлиқ сақлаб қолади.
Изоҳ (0)