«Ўзбеккино» миллий агентлиги «Самарқандкино» вилоят ҳудудий бўлими ташаббусига кўра Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан олтмиш ёшдан ошган юртдошларимизга кинотеатрларга киришнинг бепул тизимини жорий қилинди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги расмий веб-сайти.
20 февралдан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъий назар, Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган барча кинотеатрларда кекса кишилар учун бадиий фильмлар бепул намойиш этилади.
Шунингдек, отахон-у онахонлар йил давомида ҳафтанинг якшанба кунлари барча кинотеатрларда (3D ўлчамдаги кинотеатрлар бундан мустасно) янги фильмларни бепул томоша қилишлари мумкин.
Изоҳ (0)