Ўзбек миллий академик драма театри янгиликларини тақдим этар экан, «Даракчи» газетаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметованинг яна севимли жамоасига қайтганини маълум қилди.
Бундан ташқари, мухлисларга клиплардаги роллари билан яхши таниш бўлган актриса Шаҳло Темирова эндиликда фаолиятини айнан шу театр саҳнасида давом эттиради. Унга «Андишали келинчак» спектаклидаги келин роли ишониб топширилди.
Эслатиб ўтамиз, бу ролларни аввал Дилноза Кубаева, сал кейинроқ Шодия Тўхтаева ижро этган эди. Ҳозирда актриса Шодия Тўхтаева қизалоғи Марямнинг тарбияси билан банд бўлгани боис бу рол театрнинг янги аъзосига ишониб топширилди.
Изоҳ (0)