22 февраль куни 87-«Оскар» мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Унда ғолибларни «Оскар» ҳайкалчалари кутса, мағлублар ташкилотчилар томонидан «совға пакетлари»га эга бўлади. Уларнинг таркиби 125 минг долларга баҳоланмоқда, бу ўтган йилгидан 40 минг долларга қимматроқ демакдир.
«Совғали пакетлар «энг яхши актёр», «энг яхши актриса», «иккинчи даражали энг яхши актёр», «иккинчи даражали энг яхши актриса», «энг яхши режиссёр» йўналишларида мағлуб бўлганларга тақдим этилади.
Ушбу пакет таркибига косметик процедуралар учун сертификат (18 минг доллар), Италиядаги курортлардан бирига саёҳат (1,5 минг доллар), Канада тоғларига саёҳат (14,5 минг доллар), ширинликлар буюртма қилиш учун сертификат (250 доллар), Audi автомобилларини ижарага олиш учун йиллик абонемент (20 минг доллар), тақинчоқлар ҳамда бошқа ноодатий совғалар киради.
Изоҳ (0)