Таиландда ерга қулаб тушган кўп мўлжалли F-16 қирувчи самолётининг учувчиси полковник Нопханон Nivaцанон ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Таиланд ҳарбий ҳаво кучлари қидирув гуруҳи томонидан топилган учувчининг жасади фожеа содир бўлган жойдан вертолётда Лобпури шаҳрига, кейин эса полковникнинг ватани Прачинбури провинциясига олиб борилади ва дафн қилиҳ учун яқинларига берилади.
Қайд этилишича, 1988 йилдан буён Таиланд ҳарбий ҳаво кучлари таркибида бўлган ва доимий техник кўрикдан ўтиб турган АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолёти Лобпури провинциясидаги ўқув отишмалари жараёнида Кхао Чиао қишлоғи яқинида ерга қулаган.
Изоҳ (0)