Россия президенти Владимир Путин Мурманск вилоятининг Ковдор шаҳрида яшовчи 10 ёшли Вероника Безугловага мушук боласини совға қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Путинга ёзган мактубида Вероника оиласи маблағ етишмовчилиги туфайли зотдор мушукни сотиб ололмаслигини маълум қилган. Россия президенти хатни олгач, қизчага кулранг шалпангқулоқ мушукчани совға қилган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин ўтган йилнинг декабрь ойида тоболсклик Катя Шевеловага, 29 декабрда шимолий осетиялик тўртинчи синф ўқувчисига, шунингдек омсклик 4 ёшли қизча Маша Козловага лабрадор зотли кучук болаларини совға қилган эди.
Изоҳ (0)