Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти олимлари томонидан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳаси учун мўлжалланган маккажўхорини йиғиш машинаси яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.
Машинанинг вазифаси баргпоя массасининг нобудгарчилигини камайтириш ва уни майдалаш сифатини ошириш ҳисобига сўталарга ишлов бериш сифатини оширишдан иборат.
К.Д.Астанакулов, Б.А. Хатамов, О.Ш.Очилдиев ва Г.Г.Фозиловдан иборат муаллифлар гуруҳи бу фойдали модель учун № ФАП 00975 рақамли патент олди.
Изоҳ (0)