Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг костюми сотилишидан тушган пул Ганга дарёсини тозалаш дастурига сарфланади, деб хабар бермоқда The India Today.
Қайд этилишича, Ҳиндистон ҳукумати раҳбари 25−27 январь кунлари АҚШ президенти Барак Обама билан учрашувларда кийган пиджаки Сурат шаҳрида кимошди савдосига қўйилган. Тўқ кўк рангдаги костюмнинг ажралиб турадиган жиҳати унда Нарендра Модининг исми туширилганидир.
Коллексионерлардан бири ушбу кийим учун 14 миллион рупий (226,5 минг доллар) таклиф қилган. Кимошди савдосига Моди ҳукумат тепасида бўлган вақтда қабул қилган 455 та совға қўйилган.
Изоҳ (0)