General Motors компаниясининг собиқ бош директори Ден Акерсон Apple автомобиль ишлаб чиқаришдан тийилиб турса яхши бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Thg.ru».
«Apple акционери бўлганимда бундан хурсанд бўлмасдим. Мен ушбу фойдалилиги паст ва оғир бизнесга киришнинг узоқ муддатли истиқболларига шубҳа билан қараган бўлардим. Кўпчилик автомобиль саноатидай оғир ишга алоқаси бўлмай туриб уни тушунмайди ва етарлича баҳоламайди», − деди Акерсон.
Қайд этилишича, Apple ўз автомобилини ишлаб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалгач, компания акциялари нархи кўтарилиб кетган. Акерсон Apple’га автомобиллар учун операцион тизимлар ёки кўнгилочар гаджетлар ишлаб чиқариш учун автомобиль ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш яхшироқ бўлишини маслаҳат берган.
Изоҳ (0)