Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан шу йилнинг 16 февралидан бутун Ўзбекистон бўйлаб «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида аҳоли, шу билан бирга, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ҳафталиги бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент. Фото: wikipedia.org

Тошкент. Фото: wikipedia.org

Ушбу йирик ижтимоий тадбир давомида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш билан бир қаторда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларда соғлом оила қуришга интилишни кучайтириш, турли хасталикларни олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади.

Шу йилнинг 16-21 февраль кунлари бутун мамлакат бўйлаб бўлиб ўтадиган навбатдаги ижтимоий акцияда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг 300 нафарга яқин етакчи олим ва юқори малакали шифокорлари иштирок этади. Улар мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

Бу галги Саломатлик ҳафталиги қамрови янада кенгайди. Унда хирург, акушер-гинеколог, терапевт, педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, офталмолог, оториноларинголог, уролог, ортопед-травматолог, стоматолог, дермато-венеролог каби ўнлаб мутахассислар турли ёшдаги аҳолини малакали тиббий текширувдан ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди