Жорий йилнинг 17 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ишлари вазирлиги таклифига биноан Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, идора матбуот котиби Ж.Нуриддинов ва Тошкент ислом университети Халқаро алоқалар бўлими мудири Ҳ. Ҳасановдан иборат Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Жидда шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Дин ишлари бўйич қўмита расмий сайти.
Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ишлари вазири Бандар Муҳаммад Ҳажжор ва вазирликнинг Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара ва Жидда шаҳарларида Бошқармалари бошлиқлари билан учрашишлари режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов ва ЎМИ раиси ўринбосари шайх А. Мансур Маккаи мукаррамада Саудия Арабистони Подшоҳи, икки ҳарам ходими Салмон Абдулазиз Оли Сауд раҳнамолигида 22 февраль куни ўтказилиши режалаштирилган «Ислом террорга қарши» мавзусидаги Халқаро анжуманда иштирок этадилар.
Изоҳ (0)