Тошкент вилоятидаги икки корхона 10 та янги Isuzu автобусини харид қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати.
Зангиота туманидаги «Камолот сари Транс» масъулияти чекланган жамияти 2 та ва Чирчиқ шаҳридаги Mega Star Lux масъулияти чекланган жамияти 8 та Isuzu’ни лизинг асосида харид қилди.
«Камолот сари Транс» МЧЖ 14 ўриндиқли ва 37 нафар йўловчига мўлжаллаган автобусларни шаҳар атрофида йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари билан таъминлаб, айни пайтда ВҲ-453 «Иттифоқ» ҚФЙ – «Чорсу» савдо маркази АШБ йўналишида аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Автобуслар «Ўзавтосаноат-лизинг» компанияси орқали жами 118 миллион сўмлик лизинг шартномаси асосида сотиб олинди.
8 та автобус харид қилиш бўйича 432 миллион сўмлик лизинг шартномасини имзолаган Mega Star Lux МЧЖ янги транспорт воситаларидан ҳозирча фақат буюртма асосида хизмат кўрсатишда фойдаланмоқда.
Янги автобуслар харид қилиниши муносабати билан корхоналарда ўндан ортиқ иш ўрни яратилди.
2015 йил вилоятдаги 9 та ташувчи корхона жами 62 дона Isuzu автобуси харид қилишни режалаштирган. Хусусан, Қибрай туманидаги «Қибрай Транспорт Сервис» ШК 20 та, Бўка туманидаги «Бўка Йўловчи Транс Сервис» МЧЖ 10 та, Олмалиқ шаҳридаги «Такси Актив» МЧЖ, «Спринт Тим Транспорт» МЧЖ, Чирчиқ шаҳридаги «Шодлик Лизингтранс» МЧЖ, «2-сонли Чирчиқ шаҳар автокорхонаси» МЧЖ ҳамда «Чирчиқ Имкон Плюс» МЧЖ 5 тадан, Бекобод шаҳридаги «Бекобод АЦ» МЧЖ 4 та ва Паркент туманидаги «Паркент АЦ» МЧЖ 3 та автобус харид қилади.
Изоҳ (0)