Автомобиль ишлаб чиқарувчилар ушбу кадрларни ҳеч қачон ҳеч ким кўрмаслиги учун анча нарсага тайёр бўлишлари мумкин эди. 2009 йилда автомобилларни қайта ишлаш авжига чиққанидан буён минглаб сотилмай қолган автомобиллар очиқ осмон остида занглаб қолиб кетмоқда. Кадрлар олинганига анча вақт бўлганига қарамай, муаммо ҳануз сақланиб қолмоқда. Distractify сайти худди шундай сотилмай қолган автомобиллар сақланадиган жойларнинг фотосуратларини тақдим этди.
Бу сурат Англиянинг Кент графлигидаги Порт-Шеернесда олинган. Бу сотилмай қолган автомобиллар сақланадиган ягона «омбор» эмас, улар анча кўп.
Одамлар ўз автомобилини тез-тез алмаштириб турмайди. Масалан, автомобилини ҳар йили алмаштира оладиган нечта оилани топиш мумкин? Шу тариқа кўплаб янги автомобиллар ўз эгасини тополмай қолиб кетади.
Балтимор, Мериленд, АҚШ
Балтимордаги тураргоҳда 57 000 та янги автомобиль ташлаб кетилган.
Салонлардаги автомобиллар вақт ўтиши билан ўз ўрнини янги ишлаб чиқарилганларига бўшатиб беришига тўғри келади.
Автомобиль саноатида ишлаб чиқаришни тўхтатиб бўлмайди: бу заводлар ёпилиши ва минглаб ходимлар ишдан бўшатилишига олиб келади.
Юқоридаги автомобиллар бир неча йилдан буён Испанияда офтобда товланади.
Санкт-Петербург, Россия
Европадан импорт қилинган автомобиллар сотилмай қолиб, энди занглашига тўғри келмоқда.
Авонмут, Буюк Британия
Корби, Буюк Британия
Чивитавеккя порти, Италия
Валенсия, Испания
Изоҳ (0)