Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар берди.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод 15 нафарга қадар ишончли вакилларга эга бўлишга ҳақлидир. Ишончли вакиллар номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам берадилар, уни Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайлаш учун тарғибот олиб борадилар, давлат ва жамоат ташкилотлари сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатини ҳимоя қиладилар.
Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)