КХДР расмийлари 310 та янги сиёсий шиорлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Уларнинг орасида Шимолий Кореяни «қўзиқоринлар мамлакати»га айлантириш, жамоавий спорт турлари билан зўравонлик услубида шуғулланиш, иссиқхоналарда сабзавотларни интенсив тарзда етиштириш, мевали шаршара ҳосил қилиш кабилар бор.
Қайд этилишича, шиорлар Корея яриморолининг Япониядан озод бўлишининг 70 йиллигига бағишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)