«Ўзавтосаноат» АК маълумотларига кўра, 2014 йилда тармоқ корхоналари томонидан 8,9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, деб хабар беради «Uz24.uz».
Жумладан, енгил автомобиллар 245,7 минг дона, Isuzu автобус ва юк автомобиллари 3,8 минг дона, MAN юк автомобиллари 1,2 минг дона, шунингдек, куч агрегатлари 133,7 минг донани ташкил этди. 55 мингдан зиёд енгил автомобиль ҳамда захира қисмлар экспортга етказилди.
«Ўзавтосаноат» АК корхоналарида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар Россия Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Беларусь, шунингдек, Индонезия, Бразилия, Туркия ва Корея мамлакатлари бозорларида харидоргир.
2014 йилда Инвестициявий дастур доирасида 87,4 миллион АҚШ доллари миқдорида 14 та лойиҳа ишга туширилди. Хусусан, Lacetti автомобили учун фара ва фонарлар, ўриндиқлар, ўрта ва кичик ҳажмдаги пластик қисмлар ҳамда интерер, чиқариш тизими деталлари, бамперлар, ускуналар панели ва «Damas» учун бошқа пластмассали қисмлар ва бошқа кўплаб тегишли анжомлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди. Компания корхоналари томонидан маҳаллийлаштириш Дастури доирасида ҳаммаси бўлиб 141,1 миллиард сўм миқдорида 16 та лойиҳа бўйича маҳсулотлар етказиш таъминланди.
Изоҳ (0)