Россиянинг Подолск шаҳрида юнон-рум кураши бўйича V. Г. Ивлев соврини учун бўлиб ўтган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирок этиб, улардан 6 нафари совриндор бўлди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
66 килограмм вазнда жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби Элмурат Тасмурадов, -71 килограммда Данила Морозов, -80 килограммда Жонибек Отабеков, -98 килограмм вазнда Дилшод Ҳакимов, -130 килограммда Мўминжон Абдуллаев бронза медалини қўлга киритди.
Қайд этилишича, -75 килограмм вазн тоифасида Нурбек Хошимов кумуш медалини қўлга киритган.
Изоҳ (0)