Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Аргентина Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Пабло Анселмо Теттамантини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.

Фото: mfa.uz

Фото: mfa.uz

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Аргентина мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда муносабатларни институционаллаштириш ва унга кўп қиррали ҳамкорлик тусини бериш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган қатор соҳаларда ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун Ўзбекистон ва Аргентина улкан салоҳият ва амалий имкониятларга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Сергелидаги маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди