2015 йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссинг билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон —Германия кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, минтақавий ва икки томонлама жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)