Хоразм вилоятининг Гурлан туманида яшовчи 38 ёшли эркак ҳеч қаерда ишламаслигига қарамай, бузилган қулфларни тузатиш қобилияти орқали кўпчиликка ёрдам бериши мумкин эди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Нашрнинг қайд этишича, у бошқа йўлни танлаган. Эшик қулфини бузиб, бир аёлнинг уйига кирган эркак ичкаридаги телевизор, уяли телефон ва 10 миллион сўм пулни ўғирлаб кетди.
Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида жиноятчи тез орада қўлга олинди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)