Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг «Локомотив» клуби дарвозабони Игнатий Нестеров жиддий жароҳат олди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Тиббий текширувдан ўтказилгач, Игнатий учун мавсум бошланмасиданоқ якунлангани маълум бўлди. Нестеров 2015 йилда майдонга туша олмайди.