General Electric компанияси маҳсулотларни сақлашни бошқариш бўйич қизиқарли имкониятларни тақдим этувчи ақлли музлатгичлар лойиҳасини тақдим этди, деб хабар бермоқда «3dnews.ru».
Музлатгичдаги махсус блокда қолган сутнинг миқдори ўлчаб борилади ва унинг эгаси дўконда туриб ҳам смартфонидаги илова орқали уйда қанча сут қолганини билиши мумкин. Шунингдек, ушбу модул музлатгичдаги бошқа маҳсулотлар миқдорини ва уларнинг сақланиш муддатига қараб сифатини назорат қилиш имконини ҳам беради.
Музлатгич ичида саккизта USB-порт мавжуд. Смартфонга маълумотларни етказиш учун музлатгичга ўрнатилган Wi-Fi ва интернет боғланишидан фойдаланилади. Шунингдек, махсус иловаларни яратиш мумкин. Қурилмада музлатиш даражасини бошқариш ва бошқа вазифаларни бажариш билан боғлиқ ақлли жиҳатлар кўплиги қайд этилган.
Изоҳ (0)