Испаниянинг BQ компанияси Ubuntu операцион тизимида ишлайдиган дунёдаги биринчи смартфонни тақдим этди, дея хабар бермоқда Tom’s Hardware.
BQ Aquarius E4.5 номи остидаги янги смартфон арзон қурилма бўлиб, у 4,5 дюйм 540×960 пикселли дисплей, тўрт ядроли MediaTek процессори, 1 Гб тезкор, 8 Гб ички хотира, 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга бўлди.
Aquarius E4.5 Ubuntu Edition 2015 йил 9 февралдан сотила бошлайди. Гаджетни фақат онлайн дўконлардан харид қилиш мумкин. Унинг нархи 170 евро деб белгиланди.
Изоҳ (0)