Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси кеча, 6 февраль куни Анталиядаги йиғин доирасида иккита назорат учрашувини ўтказди. Ўйинлар Польшанинг «Легионовиа» ва Хитойнинг «Чанчун Ятаи» клубига қарши ўтди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Биринчи учрашувнинг 36-дақиқасида «қалдирғочлар» ҳужумчиси Темур Аюпов ҳисобни очди. 90-дақиқада полшаликлар жавоб тўпини киритди — 1:1.
«Бунёдкор» — «Легионовиа»: (Польша) 1:1
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Обид Жўрабоев, Дилёрбек Эрматов, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов, Отабек Шукуров, Забиҳилло Ўринбоев, Темур Аюпов, Элдор Шомуродов.
Захира: Акбар Тўраев, Отабек Зокиров.
Хитойнинг Анзур Исмоилов тўп тепаётган клубига қарши баҳснинг эса 55-дақиқасида Мирзоҳид Ғофуров томонидан урилган гол «Бунёдкор»га ғалаба келтирди. Исмоилов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа, «Бунёдкор» Анталия йиғини доирасида режалаштирилган барча назорат учрашувларини ўтказиб бўлди.
«Бунёдкор» — «Чанчун Ятаи» (Хитой): 1:0
Гол: Мирзоҳид Ғофуров 55
«Бунёдкор»: Акбар Тўраев, Иван Милошевич, Артём Филипосян, Акмал Шораҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Samiр Бекрич, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Акром Комилов, Воҳид Шодиев.
Захира: Муроджон Зуҳуров, Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Обид Жўрабоев.
Изоҳ (0)