Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Франциянинг Монпелье шаҳрида давом этаётган йирик теннис турнирининг жуфтликлар баҳсидаги иштирокини тўхтатди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Истомин худди яккаликда бўлгани каби жуфтликлар баҳсида ҳам 6-рақам остида таснифланган эди. У россиялик ҳамкори Александр Кудрявсов билан бирга илк даврада турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги — Доминик Инглот (Британия) ҳамда Мержа Флорин (Руминия) тандемига 3:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)