Навоий вилоятининг Кармана туманидаги «Шибзон» маҳалласи, Чордара, Араб қишлоқлари Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда БМТ Ривожланиш дастурининг «Зарафшон дарёси ҳавзаси учун сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва сувни тежаш режаси» қўшма лойиҳасини амалга ошириш учун синов ҳудуди сифатида танланди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Бу ерда мутахассислар томонидан нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда биринчи бўлиб ичимлик суви сифатини яхшилаш учун муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш услуби қўлланилди. Ҳар бири 250 метр куб ҳажмга эга резервуарларга қуёш батареясидан электр энергияси олувчи насослар ўрнатилган. Тизимдаги босимни электрон манометр кузатиб боради.
«Правда Востока» хабарига кўра, лойиҳа маҳаллий аҳоли − истеъмолчиларнинг фаол иштирокида амалга оширилмоқда. Фуқаролар йиғинлари ҳузурида тайёрлов, сув ўлчагичларни босқичма-босқич ўрнатиш, сув сифатини текшириш ишларида қатнашувчи ишчи гуруҳлар тузилган. Ахборот билан таъминлаш учун эса Кармана туманининг «Сувоқова» бўлимида биллинг дастури ва Аҳолини қўллаб-қувватлаш маркази жорий этилган.
Изоҳ (0)