Хонанда Манзуранинг 3 февралдаги концерти қолдирилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси мухбири Қамариддин Шайхов Instagram’даги саҳифасида берган хабарига асосланиб «Kun.uz» маълум қилди.
Аввалроқ, хонанда Манзура 1−3 февраль кунлари давомида «Истиқлол» санъат саройида концерт бериши ҳақида хабар берилган эди.
«Sayyod.com», «PopCorn.uz» каби ўзбек шоу-бизнесини ёритиб борувчи сайтлар Манзуранинг концерти ажойиб тарзда ўтаётгани ҳақида хабар берган эди.
«2 февраль куни концертдан сўнг «Истиқлол» санъат саройида тоби қочган Манзурани юрак хасталиги билан касалхонага олиб кетишди. Хонанданинг ҳозирги аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ», – деб ёзади Қамариддин Шайхов.
Қайд этиш жоиз, Манзуранинг концертида бошловчилик қилган Даврон Кабулов 3 февралга ўтар кечаси ўз Instagram’ида мавҳум қилиб, тез ёрдам машинаси суратини қўйган, суратга изоҳ билдирганлар орасида Манзурага шифо тилаганлар кўп.
«Бугун Манзурани яккахон концертининг 3 куни, унинг бетоблиги туфайли бекор қилинди. Ташкилотчилар концерт учун билет сотиб олган томошабинлар, ўз билетлари пулини кассадан бемалол қайтариб олишлари мумкинлигини маълум қилишди», – деб ёзади «Fattohhon.com» сайти.
Изоҳ (0)