Россия парламентининг юқори палатаси − Федерация кенгаши аъзолари Давлат думаси депутати Михаил Дегтяревнинг Иккинчи жаҳон уруши учун Германиядан товон талаб қилиш ғоясини маъқулламади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Федерация кенгашининг Халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Владимир Жабаровнинг сўзларига кўра, товон пуллари масаласи ХХ асрнинг 50 йилларидаёқ ечиб бўлинган ва 70 йилдан кейин бу масалани кўтариб, Германия билан муносабатларни ёмонлаштиришнинг ҳожати йўқ.
Қайд этилишича, Россия Либерал-демократик партиясидан депутатнинг таклифи қуйи палатада ҳам ўзига тарафдор топмаган. Жумладан, депутатлар Германиядан товон сўраш ўрнига мамлакат ичкарисидаги муҳимроқ муаммоларга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)