Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина кучларининг Донбасс фуқароларига қарши операциясида қатнашаётган чеченистонликларни бас қилиб, уйга қайтишга чақирди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Қодиров, шунингдек, ўзининг Instagram аккаунтида Украинада жангари Иса Мунаев ҳалок бўлганини тасдиқлади. Чеченистон раҳбари маълумотларига кўра, унинг ўлими «Украина хавфсизлик хизмати топшириғи бўйича ва Марказий разведка бошқармаси агентлари томонидан» ташкиллаштирилган.

«Бугун мен алдов йўли билан Мунаев ва Осмаев томонидан украиналик фашистлар авантюрасига жалб қилинганларга мурожаат этаман, — дейилади Instagram’даги хабарда. — Дарҳол тўхтанг. Бу сизнинг урушингиз эмас. Тезликда уйга қайтинг. Бу сиз учун тирик қолиш имконияти».

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)