Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санкт-Петербургнинг Невский тумани суди Россия давлат педагогика университетининг тўртинчи босқич талабаси Оксана Борисовани «Вконтакте» ижтимоий тармоғидаги бировнинг постини «бўлишгани» учун маъмурий қамоққа олишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Meduza.

Оксана Борисова. Фото: kp.ua

Оксана Борисова. Фото: kp.ua

Ставропол ўлкасида туғилган Борисова 23 январь куни Минеральние Водида 26 январь куни марҳум махсус хизмат аскари Дмитрий Сидоренко хотирасига ўтказлиши керак бўлган намойиш ҳақидаги постни ўз «девори»да қайта чоп этган. 24 январь куни «Роскомнадзор» талаби билан ушбу намойиш иштирокчилари гуруҳи блоклаб қўйилган. Шунингдек, талаба қизнинг «Живой журнал»даги блоги ҳам блокланган.

29 январь куни Борисова тақиқланган митинг уюштиришда айбланиб, Санкт-Петербургда қўлга олинган. Суд уни бир суткалик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилган. Қиз бу муддатни полиция маҳкамасида ўтаб бўлгани сабабли у озодликка чиқарилган. Борисованинг адвокатлари ишни кўриб чиқишда йўл қўйилган кўплаб қоидабузарликлар устидан арз қилишларини маълум қилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди