31 январь куни Австралияда футбол бўйича Осиё кубоги ўз ниҳоясига етди. Мусобақада мезбонлар ғалабасидан ташқари, стадионларда кузатишга лойиқ қизиқарли инсонлар ва манзаралар кўп бўлди, деб хабар бермоқда «Комсомолская правда».
Австралия терма жамоаси Жанубий Корея устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг тарихда биринчи бора Осиё кубоги ғолибига айланди. Икки йилдан сўнг Австралия терма жамоаси Россияга минтақавий чемпионатларда ғалаба қозонган энг яхши жамоалар иштирок этувчи Конфедерациялар кубоги учун ташриф буюради.
Бир неча йил аввал Австралия бошқа минтақа – Океания кубогида иштирок этар эди. Аммо жуда кўп марта ғалаба қозонгани ва жиддий рақобат сезилмаганлиги сабабли, Австралия мусобақани ўзгартиришга қарор қилди. 2011 йил финал босқичида австралияликлар 0:1 ҳисобда Японияга ғолибликни бой берган. Бу йил эса тарихда илк бора Осиё кубоги Яшил қитъада бўлиб ўтди ва мезбонлар ғалаба қилди.
Аммо турнир фақат ўйин натижалари учунгина қизиқ бўлиб қолмади. Австралия ареналариниг трибуналарида Осиё қитъасининг 16 мамлакатидан ёрқин футбол ишқибозлари йиғилди. Ушбу ишқибозларнинг ҳар бири ўзига хос эсда қоларли бўлди. Биз сизга мазкур турнирнинг энг яхши томошабинлари акс этган 25 суратни тақдим этамиз.
Австралиялик мухлислар хурсанд. Уларнинг жамоаси Океания кубогида тўрт маротаба ғалаба қозонган, энди эса илк марта Осиёнинг энг яхши жамоасига айланди.
Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси мухлислари турнир натижалари бўйича тантана қилди – 1996 йилдан бери биринчи марта уларнинг жамоаси Осиё кубоги медалларидан бирининг соҳибига айланди. БАА Ироққа қарши учинчи ўрин учун ўйин давомида 1:2 ҳисобида ютқазиб туриб, якунда 3:2 ҳисобда ғолибликни қўлга киритди.
Австралия терма жамоасини барча ёшдаги мухлислар қўллаб-қувватлади.
Ироқ байроғига айланган мухлис.
Жанубий Корея терма жамоаси мухлислари учун қувончли ўтган турнирнинг якуни хайрли бўлмади – Австралияга қарши финал ўйинида уларнинг жамоаси аввалига асосий вақтнинг охирги дақиқасида ҳисобни тенглаштирди, аммо қўшимча бўлимлар давомида 1:2 ҳисобда мағлубиятга учради.
Ўзбекистонлик мухлислар ўз терма жамоаларига миллий бўёқлар билан мухлислик қилди.
Австралия терма жамоаси ишқибозларидан бири Хитой жамоасига қарши ўйинда бироз «адашиб қолди» ва рақиблар «уй»ини кезиб чиқди.
Ироқ терма жамоаси мухлиси ниқобидан бу жамоанинг тахаллусини тушуниш мумкин. Норасмий равишда ироқликларни «Месопотамия шерлари» деб ҳам номлашади. Улар ҳатто 2007 йилда Осиё кубоги соҳиби бўлган.
Хитойлик мухлислар турнирнинг гуруҳ босқичида ўз жамоасининг уч ғалабасига гувоҳ бўлди, аммо чорак финалда уларнинг жамоаси Австралияга 0:2 ҳисобда ютқазди.
2011 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида тўртинчи ўринни эгаллаган эди, аммо бу йил ўша муваффақият такрорланмади. Улар чорак финалда қўшимча вақт давомида Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобда имкониятни бой берди. Аммо жамоани узоқ Австралияда ҳам фаол қўллаб-қувватланиб туришди.
Австралия терма жамоаси ёнидан уларнинг бош миллий рамзи – кенгуру ҳеч қаерга кетмади.
Шимолий Корея терма жамоасига қарши учрашувда Хитой терма жамоаси мухлислари рақибини қўрқитиш учун тўлиқ қуролланган эди.
Расман аёлларнинг футболга бориши тақиқланган давлат – Саудия Арабистони терма жамоаси мухлисалари эса баъзида эсдалик учун ўз терма жамоаси ўйинларини суратга олди.
Ироқ терма жамоаси мухлисалари юзларини миллий байроқлари билан беркитди.
Узоқ Австралияда ўзбекистонлик мухлисларни ўз жамоаси анча шодлантирди – уларнинг севимлилари чорак финалга қадар борди.
Эрон терма жамоаси мухлисалари қанчалик яхши бўлмасин, уларнинг жамоаси чорак финалда пенальтилар сериясида 6:7 ҳисобда Ироқдан мағлубиятга учрагач, турнирни тарк этди.
Осиё кубоги ўйинлари давомида Эрон мухлислари овози жуда яхши эшитилиб турди.
Сумо курашчиларисиз Япония бўладими? Осиё кубогида Япония терма жамоаси ўйини давомида икки ишқибоз кўзга ташланиб турди. Эслатиб ўтамиз, уларнинг жамоаси узоққа бормади. Чорак финалда пенальтилар сериясига кўра Япония терма жамоаси БААга 4:5 ҳисобида ютқазди.
Баъзида кейинги асосий учрашув олдидан «жанговар» кўринишга келиш учун бўяниб олишга тўғри келди.
Баъзан Кунчиқар мамлакат рамзи – қуёшга «айланиш» мумкин. Турнир давомида япониялик ишқибозлар мухлислик қилишнинг қизиқарли турларини кўрсатиб берди.