Беларуснинг Могилевская вилояти Бобруйск шаҳри фуқароси ўзини дўкон ичида портлатиб юборди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» республика Тергов қўмитасига таяниб.
Ҳодиса 1 февраль, якшанба куни маҳаллий вақт билан 21:00 да содир бўлган.
Айни пайтда воқеа жойида ички ишлар органлари ходимлари, терговчилар, суд экспертизаси мутахассислари ва ФВВ текширув ишларини олиб бормоқда.
Тергов қўмитасининг аниқлик киритишича, дастлабки версияга кўра, марҳум эркак ўз-ўзини портлатган. Бошқа ҳеч кимга зарар етмаган.