2015 йил 28 январь куни Нукус шаҳрида жойлашган «Regname.uz» регистратори samoe-dlinnoe-domennoe-imya-v-uznete-zaregistrirovano-v-regname.uz деб номланган ғалати доменни рўйхатдан ўтказди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Blog.index.uz» маълумотларига кўра, 64 белгидан иборат ушбу доменнинг эгаси, аниқроғи ижарачиси Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи Азизбекдир.
«Қизиқ, ушбу манзилда қандай сайт очилар экан? Бундай ном танлашга нима туртки бўлди экан? (Ҳозирда домен «Regname.uz» регистратори сайтига қайта йўналтирмоқда). Агар бу пиар юриш бўлса, буни уддалашди: ахир биз улар ҳақида ёздик», − деб қайд этди интернет-нашр.
Изоҳ (0)