Duet гуруҳлар орасида ўзининг қувноқлиги, қўшиқларининг ранг-баранглиги, видеоклипларининг ёрқин таассуротларга бойлиги билан ажралиб турувчи Ойбек ва Нигора янгиликлар яратишдан тинмайди, деб хабар беради «Даракчи» нашри.
Ойбек «Омон-омон» таронасини куйлаганида, кўпчилик энди улар алоҳида ижод қиладими, деган хаёлга борган, кейинроқ бу шунчаки, рэпертуарга янгилик киритиш мақсадида яратилган композиция экани қайд этилганди.
Ўз мухлисларини хурсанд қилишдан чарчамайдиган Ойбек ана шу қўшиқни қайта куйлади, яъни ремикс йўналишида янгича услубда ижро этди.
«Омон-омон» таронасининг сўзи ва мусиқаси муаллифи Ойбек Алимовнинг ўзи бўлиб, қўшиқнинг янги аранжировкасини Шерзод Мардиев яратди. Уни Ойбек дуэт тарзида куйлади. Аммо қайси аёл хонанда билан ижро этилгани ҳозирча сир тутилмоқда.
Изоҳ (0)