Тошкент метрополитени вакиллари Юнусобод йўлини узайтириш бўйича қурилиш ишлари 2015 йилга режалаштирилмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Шунингдек, метрополитен раҳбариятининг «Uz24.uz» раҳбариятига ёзган жавоб мактубида айтилишича, ҳозирда йўлкирани электрон усулда тўлаш тизимини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Янги тизим ишга туширилиши билан ОАВга хабар берилиши қайд этилган.
Аввалроқ, Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўлини узайтириш ишлари бошланиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)