2015 йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Викрам Кумар Дораисвами билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон — Ҳиндистон муносабатларининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, айрим минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)