Англия футбол ассоциацияси «Ньюкасл»нинг кўзи ожиз мухлисига ёрдамчи мураббий лицензиясини топширди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Бундан 10 йил муқаддам глаукома оқибатида кўриш қобилиятини йўқотган Пол Матесон «Ньюкасл» фондининг махсус курсларидан ўтди. 47 ёшли мутахассис беғараз асосда болалар жамоалари билан ишлайди.
«Кўрмай қолгач, футбол ўйнамай қўйдим. Бундай вазиятда нима билан шуғулланишни ҳам билмай қоласан. Ҳаётни катта лаззатидан маҳрум бўлгандай туюлди. Бошида чамалашларим яхши эмас эди, менга тўп келгунча қотиб тураверардим, бир неча ҳафтадан сўнг тўп ортидан югурадиган бўлдим. Кимга қандай билмадим, аммо мен учун футбол катта аҳамиятга эга», — деди Матесон.
Изоҳ (0)