Австралияда давом этаётган Осиё кубоги мусобақасида гуруҳ баҳслари якунига етди. “D” гуруҳидан чорак финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Ушбу гуруҳда Япония 9 очко билан биринчи, Ироқ эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Бугун, 20 январь куни ҳар иккала жамоа ўз рақиблари — Иордания ва Фаластин устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада Япония терма жамоаси чорак финалда БАА билан, Ироқ эса Эрон билан тўқнаш келадиган бўлди.
Осиё кубоги — 2015, “D” гуруҳи, 3-тур
Ироқ — Фаластин: 2:0
- Голлар: Юнус Маҳмуд (48), Аҳмад Ёсин (89)
- Ироқ: Ҳассан, Исмоил, Шокир, Ҳалаф, Салим, Калаф, Қосим, Ғани, Абдул Амир, Маҳмуд, Мерам.
- Фаластин: Али, Бадарий, Жобир , Харби, Моҳир, Нуъмон, Юсуф, Салҳе, Ал Амур, Эид, Салим.
- Голлар: Кейсуке Хонда (24), Кагава (83)
- Япония: Кавасима, Сакаи, Морисиге, Нагатомо, Ёсида, Инуи, Эндо, Хасебе, Кагава, Honda, Окадзаки.
- Иордания: Шафий, Ад-Дмейрий, Бани-Ёсин, Ҳаттоб, Мустафо, Элиас, Заҳрон, Дийб, Ҳамза Дардур, Ас-Сайфий, Ал-Равашдеҳ.
Изоҳ (0)