Австралия федерал полицияси мамлакат ҳуқуқ-тартибот кучларига нисбатан террорчилик таҳдиди даражаси ошганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Франция, Канада ва Австралиядаги сўнгги воқеалар полиция ходимлари дуч келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида эслатма бўлиб хизмат қилади. Разведка маълумотлари ва халқаро шериклар билан муҳокамаларга асосланиб, полиция ходимларига нисбатан террорчилик таҳдиди юқори даражагача чиқарилди», − дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)