Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов учинчи турда ҳам ўйинни бошқариб борадиган бўлди. Ҳамюртимиз “D” гуруҳидаги Япония ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинни бошқариб боради. Ушбу ўйинда чорак финал йўлланмаси ҳал қилинади, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Эрматовга қанотларда Абдулхамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини БААлик Аммар ал-Женайбий бажаради. Ушбу ўйин 20 январь куни Мельбурндаги Rectangular Stadium’да бўлиб ўтади.Эслатиб ўтамиз, бунгача Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Осиё кубогининг очилиш ўйини — Австралия−Қувайт ҳамда “C” гуруҳидан ўрин олган Қатар−Эрон ўйинини бошқариб борганди.
Осиё Кубоги−2015, “D” гуруҳи, 3-тур
Япония - Иордания
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Абдулхамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон), Аммар Ал-Женейбий (БАА)
Изоҳ (0)