Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Осиё кубоги доирасидаги Саудия Арабистони терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Йигитларга катта раҳмат. Улар ўз имкониятлардан 100 фоиз фойдаланишди. Гарчи уч нафар ҳакам нимадир қилишга жуда-жуда уринган бўлсалар ҳам...
Биз Саудия Арабистони каби бой эмасмиз, лекин бизда иқтидорли ёшлар ва жамовий руҳ бор. Биз ғалабага муносиб равишда эришдик», – дейди ярим ҳимоячимиз «Sports.uz» нашрига берган интервьюси чоғида.
Айтиш керакки, кечаги ўйинда Сардор Рашидов дублга эришган эди.
Изоҳ (0)