Бугун, 19 январь куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи йилнинг дастлабки турнири асосий тўр баҳслари старт олди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистондан биргина Денис Истомин асосий даврада иштирок этяпти.
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси илк даврадаёқ мағлубиятга учраб, яккаликдаги иштирокини якунлади. Беш сетлик, 2 соат-у 55 дақиқа давом этган учрашувда Истомин италиялик Андреас Сеппига 7:5, 3:6, 6:2, 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)