Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида кечадиган ўйин олдидан расмий машғулот бўлиб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
Аввалига Петр Гизимчук бошчилигида «квадрат» машғулоти ўталди. Сервер Жепаров, Игорь Сергеев ва Сардор Рашидов дарвоза томон жарима зарбаларини тепишни машқ қилди.
Миржалол Қосимов Виталий Денисов билан алоҳида суҳбатлашиб, керакли кўрсатмалар берди. Асқар Толибжонов, Фарҳод Магометов ва Рустам Акромов машғулотни кузатиб борди.
Машғулотлар якунида терма жамоа иккига бўлиниб, футбол ўйнади. Шухрат Мақсудов футболчиларга сариқ ва яшил рангли устки либос тарқатиб чиқди.
Игнатий Нестеров, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Жамшид Искандеров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов ва Баҳодир Насимов бир жамоа бўлиб майдонга тушди. Афтидан эртага асосий таркибда ҳам шу футболчиларни кўрсак керак, дейилади нашрда.
Изоҳ (0)