Бугун, 17 январь куни Мелбрундаги Медиа-марказда 20 га яқин саудиялик журналист Ўзбекистонга қарши ўйинни интиқлик билан кутаётганини таъкидлади, деб хабар беради «Uff.uz».
Улар билан бўлган суҳбатдан маълум бўлдики, эртага араблар бор кучи билан ўйнайди. Терма жамоа олдига Ўзбекистонни мағлубиятга учратиш вазифаси қўйилди. Улар эртага ҳатто дурангга ҳам ўйнамайди. Барча футболчилар фақат ғалаба ҳақида ўйламоқда.
Саудия Арабистонидаги оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ҳақида материалларни тайёрлаяпти ва эфирга узатяпти. Ўзбекистон термасининг барча нуқтадаги футболчилари кенг тарзда ўрганилмоқда ва таҳлил қилинмоқда.
Қайд этилишича, Австралиядаги аксарият букмекерлик корхоналари эртанги ўйинда икки жамоа ҳам гол киритишини башорат қилмоқда. Яъни Ўзбекистон ҳам гол уради, Саудия Арабистони ҳам.
Изоҳ (0)