Саудия Арабистони футбол федерацияси мамлакат терма жамоаси футболчиларига катта миқдорда мукофот пулларини ваъда қилди. Бу ҳақда «Akhbaar24.argaam.com»га асосланиб «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Жумладан, терма жамоа Ўзбекистонни мағлуб этиб, чорак финалга чиқса, ҳар бир футболчи 44 минг риал (12 минг доллар) миқдорида мукофот пулини қўлга киритади (бунда: 17 минг риал Ўзбекистонни мағлуб этгани учун, 27 минг риал чорак финалга чиққани учун).
КХДР терма жамоаси мағлуб этилгани учун саудиялик футболчиларнинг ҳар бири ўз ҳисобига 15 минг риал миқдорида мукофотни ёзиб қўйганди.
Саудия Арабистони ярим финалга чиқса, ҳар бир футболчи қўшимча 35 минг риалдан, финалга чиқса 50 минг риалдан ишлайди.
Шу тариқа, Саудия Арабистони чемпионликни қўлга кирица, ҳар бир футболчи оладиган мукофот пули 370 минг риалга етади. Қўшимчасига ҳукумат, раҳбарлар ва тадбиркорлар томонидан бериладиган қўшимча бонус ва мукофотлар эвазига ҳар бир ўйинчининг мукофот пули 500 минг риал (137 минг доллар)га етиши мумкин.
Ушбу муфокот жамғармаси Саудия Арабистони футболи тарихидаги энг йириги ҳисобланади.
Изоҳ (0)