GM Uzbekistan ўзбек-америка қўшма корхонасида янги автомобиль моделини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш директори Исмоилжон Назиров маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Бўлажак машинанинг техник хусусиятлари берилган. Кириб келган йилда пайвандлаш цехида янги линия қурилиши, шунингдек йиғиш ва бўяш цехларида янги механизм ва ускуналарни ўрнатиш режалаштирилмоқда», − деди Назиров «Народное слово» газетасига берган интервьюсида. Янги автомобиль қайси моделда бўлиши маълум қилинмаган.
Аввалроқ, GM Uzbekistan 2015 йилда Chevrolet CMP (Daewoo Labo) микровенини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштираётгани хабар берилган эди. Ҳозирда GM Uzbekistan тўққизта Chevrolet моделларини ишлаб чиқармоқда: Damas, Spark, Cobalt, Captiva, Malibu, Orlando, Matiz, Nexia ва Lacetti.
Изоҳ (0)