Бугун, 14 январь куни Ўзбекистон термасининг Хитойга қарши бўлиб ўтган ўйини Австралия оммавий ахборот воситаларида бот-бот тилга олинмоқда. Аниқроғи, Ўзбекистоннинг мағлубияти сенсация сифатида қабул қилинди, деб хабар беради «Uff.uz».
Айни дамда Ўзбекистоннинг кучли таркибга эга бўла туриб, ўйинни бой бергани муҳокама қилинмоқда. Ҳар бир хавфли вазият маҳаллий ҳамда хорижий журналистлар томонидан таҳлил қилиниб, хатолар кўрсатиляпти.
Медиа-марказда Ўзбекистон мухбирлари билан бирга ўтирган хитойлик журналистлар бош чайқаб, «Сизга нима бўлди», дегандек саволларга кўмиб ташлаяпти. Қайд этилишича, Ўзбекистон журналистларининг «Бу — футбол», деб жавоб қайтаришдан бошқа иложиси қолмаган.
Изоҳ (0)