АҚШнинг NASA космик агентлиги томонидан чоп этилган Марс сайёраси суратларидан бирида улкан кулгични кўриш мумкин, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Сурат «қизил сайёра»нинг қутб музликларини тасвирга олиш вақтида Mars Reconnaissance Orbiter аппарати, аниқроғи HiRISE телескоп-рефлектори ёрдамида олинган.
Суратда тасвирланган кулаётган юзни эслатувчи айлана диаметри 500 метрни ташкил этади. NASA вакиллари «Сиз Марсга кулиб боқсангиз, баъзида Марс ҳам сизга кулиб боқади», дея ҳазиломуз хабар қолдирган.
Изоҳ (0)