Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент фуқаролик мудофааси институтида Зилзилалар симуляцияси мажмуаси иш бошлади, деб хабар бермоқда UzReport.
Мажмуада режалаштирилаётган тадбирлар аҳолининг табиий офатларга тайёргарлик даражасини ошириш, шунингдек талофатларни камайтириш ва оқибатларини юмшатиш имконини беради.
Мажмуа БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва Маданият ва спорт ишлари вазирлги ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ҳамда Европа Иттифоқининг Гуманитар ёрдам ва фуқаролик мудофааси масалалари бўйича бош раҳбарияти (ECHO)нинг DIPECHO VII дастури доирасидаги молиявий ёрдами билан миллий ва халқаро қурилиш стандартларига биноан қурилган.
Изоҳ (0)