Ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев Австралиядаги Осиё Кубогида ишламоқда. Бу ҳақда «Olamsport.com» хабар беради.
Абдуллаев 11 январь куни Канберра шаҳрида бўлиб ўтган БАА — Қатар учрашувида назоратчилик қилган ва ўша ўйинда БАА 4:1 ҳисобида зафар қучганди.
Абдуллаев айни дамда Канберра шаҳрида бўлиб ўтаётган Қувайт ва Жанубий Корея ўртасидаги баҳсда ҳам ишламоқда. Айтиб ўтиш жоиз, бу учрашув мутахассиснинг Осиё Кубогидаги ҳозирча иккинчи ўйинидир.
Изоҳ (0)